Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган муҳим вазифалар тарғиб қилиняпти

17.12.2021, 15:35

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган муҳим вазифалар тарғиб қилиняпти

O’zLiDeP ўз дастурий ғоя ва мақсадлари билан чамбарчас боғлиқ бўлган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган муҳим вазифаларни тарғиб қилиш ишларини кенг кўламда олиб бормоқда.

Оҳангарон туман Давлат хизматлари марказида ўтказилган давра суҳбати ҳам айни мақсадни кўзлаб ташкил этилди.

Партиянинг туман Кенгашидаги депутати, "Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК Меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Мурод Талипов томонидан ташкиллаштирилган тарғибот тадбирида Давлат хизматлари маркази ходимлари, маҳаллий аҳоли вакиллари, фаоллар иштирок этишди.

Депутат Мурод Талипов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини нечоғли теран, пухта ишлаб чиққанини алоҳида қайд этаркан, унда белгиланган келгуси беш йилга мўлжалланган устувор йўналишлар борасида атрофлича тўхталди.

  Бу муҳим концептуал ҳужжат юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлагани билан аҳамиятли бўлганини эътироф этди. Шу тариқа “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон сифатида кун тартибига қўйилганини қайд этди.

 Етти йўналишдан иборат тараққиёт стратегиясига қатъий амал қилиш орқали мамлакатни ҳар томонлама тараққий эттириш мумкинлигини таъкидлади.

Депутат ўз сўзи якунида эл-юрт фаровонлиги, Ватан тараққиёти йўлида янада жипслашиб, шижоат билан хизмат қилишга чорларкан, бундай шарафли ишда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси дастуриламал бўлишини уқтирди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят кенаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    605
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+