Карманалик намунали томорқачи хонадонида янги ҳоким ёрдамчилари учун семинар ўтказилди

17.12.2021, 15:45

Карманалик намунали томорқачи хонадонида янги ҳоким ёрдамчилари учун семинар ўтказилди

Томорқа ҳар бир хонадоннинг дастурхони. Томорқанинг тўкислиги шу хонадон аҳлининг тўқлигидан дарак.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари, O'zLiDe фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Кармана туман “Қаҳрамон” маҳалласида истиқомат қилувчи Ш. Султонов хонадонида бўлиб, томорқа маданияти, ердан унумли фойдаланиш тартибига оид семинар ўтказди.

Семинарда мутасадди ташкилотлар ходимлари, маҳалла фаоллари билан биргаликда янги тайинланган Кармана туманидаги маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари  иштирок этишди.

Семинарда Президентимизнинг куни кеча қабул қилинган “Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда "Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларнинг мазмун-моҳияти, унда белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини тўлиқ ва батафсил тушунтириб берилди.

- Ёшлар ҳар қарич ердан тўғри фойдаланишни ўрганиши керак. Ҳар жойнинг ўз шарт-шароити, ўз тупроғи бор.  Бугунгидай семинарлар давом этсин. Ш.Султонов каби ернинг пири бўлиб кетган намунали томорқачилар ўз қўни-қўшниларига ҳам ўргатсин. Натижа ёмон бўлмайди, - деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари А.Хаитов.

Дарҳақиқат, томорқадан келадиган даромад оила бюджетини кўтаради. Меҳнатидан қочмаган оилани бир парча томорқадаги ер боқади. Шу маънода томорқага қандай экин экиш керак, қайси дарахт ҳовли жойлашувига мос ва хос, экин экиладиган ернинг тупроғи қайси ўсимликни яхши ўстиради, ернинг мелиоратив ҳолатини текшириш, ҳосилдорлик сир-асрорларини ўрганиш каби масалалардан ўзаро суҳбат олиб борилди.                            

  Муҳайё Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти  Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    755
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+