Намунали томорқачилар фаолияти ўрганилди

17.12.2021, 15:51

Намунали томорқачилар фаолияти ўрганилди

Ерни боқсанг ер сени боқади, деган мақол ҳеч қачон охорини йўқотмайди, Борган сари томорқа ва фермерликни ривожлантиришга аҳамият берилаётганининг боиси ҳам элимиз дастурхонини обод қилиш, юрт фаровонлигини оширишдир.

Сирдарё туманида ҳам O'zLiDeP фаоллари “Намунали томорқачи” лойиҳаси асосида тумандаги томорқа парваришига эътибор бераётган, тажрибали ҳамюртларимизни йўқлашни канда қилишмайди. O'zLiDeP Сирдарё туман Кенгаши депутати Дилафруз Жўраева ва партия вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Хусан Жабборов, Кенгашнинг депутатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Жаҳонгир Шербоевлар “Қуёш” маҳалласидаги Қўчқор Жўлдабоевнинг хонадонида бўлишди.

Қўчқор Жўлдабоев 3,5 сотих иссиқхонага 3200 туп “Ласточка” навли булғор қалампирини  шу йил июль ойида ўтқазган экан. Иссиқхонада 2 нафар ишчи ўрни ташкил этилиб, ишчилар кўчатларни тобида парваришлашга эришаяпти. Шу боис ҳам бу йил 2 тонна ҳосил олиш режаси борлигини томорқачидан билиб олдик.

Айни кунларда Қўчқор Жўлдабоев сингари томорқачилар “Қуёш” маҳалласида кўпайиб бораяпти. Чунки уларга маслаҳат берадиган, амалий ёрдам берадиган Қўчқор Жўлдабоевдай жонкуяр қўшнилари бор.

ЎзЛиДеп фаоллари томорқачи Қ.Жўлдабоевга партиянинг эсдалик совғаларини топширди.

    O'zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    400
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+