Кенгашли иш тарқамас

17.12.2021, 15:53

Кенгашли иш тарқамас

Халқда шундай мақол бор. Чиндан ўзаро маслаҳатлашиб, кенгашиб қилинган иш пухта ва охири натижаси ҳам яхши бўлади. Айниқса, кекса ёшлиларнинг тажрибаси ва йўл-йўриғи ҳар қандай ишда қўл келади.

O'zLiDePнинг ҳам ҳудудий Кенгашларида Фахрийлар кенгашининг тузилаётганидан мақсад ҳам шу аслида. Ана шундай кенгаш яқинда партиянинг Бандихон туман Кенгаши қошида ҳам ташкил этилди.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг тегишли қарорига кўра, Бандихон тумани Кенгаши ҳузуридаги Фахрийлар кенгашининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда дастлаб, ушбу кенгашининг асосий вазифалари тушунтирилди.

Халқ депутатлари Бандихон тумани Кенгашидаги O'zLiDeP депутати, "Бандихон" маҳалласи раиси Х.Абдумўминов бир овоздан Фахрийлар кенгаши раиси этиб сайланди. Йиғилиш якунида фахрийлар томонидан оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий тадбирларни ва бошқа тадбирларни ўтказишда партия кенгашига кўмаклашиш, партия ишини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш, Қонунлар, Президент қарор ва фармонларига муносабатларни шакллантириб бориш ҳамда уларни ижтимоий ҳаётга татбиқ этиш, тарғиботини қилишда фаол қатнашишга келишиб олинди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    287
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+