Депутат “ёшлар дафтари”га киритилган ва касб-ҳунар мактабининг битирувчи ёшлари билан очиқ мулоқот қилди

17.12.2021, 15:59

Депутат “ёшлар дафтари”га киритилган ва касб-ҳунар мактабининг битирувчи ёшлари билан очиқ мулоқот қилди

Гурлан туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган ва тумандаги 1-сон касб-ҳунар мактабининг битирувчи ёшлари иштирокида “Депутат ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутати Умиджон Бозорбаев ва тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Учрашувда дастлаб депутат ҳудудда Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Таъкидланганидек, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг муаммосини ҳал этиш учун шаҳар “Ёшлар дастури” ишлаб чиқилган. Кўплаб ёшлар ҳунармандларга бириктирилиб устоз-шогирд асосида банд қилинган бўлса, “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” (1+1) лойиҳаси орқали касб-ҳунарга ўқитиб, тадбиркорликка йўналтирилиб, уларнинг иш билан бандлиги таъминланмоқда.

Очиқ мулоқотлар давомида ёшларнинг фикрини ўрганиш орқали мавжуд муаммолар аниқланди. Жумладан, кўпчилик ёшлар “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” (1+1) лойиҳаси доирасида таҳсил олиб сертификатга эга бўлган аммо кредит олишда муаммоларга дуч келмоқда. Депутат мазкур кредит ажратилиши билан боғлиқ муаммони бартараф этишда кўмаклашадиган бўлди.

Тадбир якунида билдирилган таклиф, муаммо ва камчиликлар юзасидан аниқ йўналтирилган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Насиба Ваисова,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    655
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+