Янги авлод кадрларини етиштиришда камарбаста бўламиз!

20.12.2021, 15:27

Янги авлод кадрларини етиштиришда камарбаста бўламиз!

Ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий маданияти ва онгини ошириш, уларда фаол фуқаролик позициясини, сиёсий жараёнларга онгли муносабатини, турлича ташқи ва ички таҳдидларга қарши мустаҳкам мафкуравий иммунитетини шакллантиришни партия ўзининг энг муҳим вазифалари қаторида кўради.

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши Ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими ташаббускорлигида ўтказилган навбатдаги тарғибот учрашуви ҳам айни шу мақсадда ташкил этилди.

Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этган учрашувда партиянинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси тарғиб қилинди.

Тарғибот тадбирида талабаларга мазкур лойиҳа партия фаолиятини янада оммалаштириш, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш, мамлакатимизнинг нуфузли таълим муассасалари битирувчиларининг сиёсий фаоллигини ошириш, уларни сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш, партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасига тавсия этиш учун фаол ёш мутахассисларни аниқлаш ишларини янада кучайтириш мақсадида амалга оширилаётгани ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, партия ёшларга тўла ишониши, бўлажак сайловларда энг муносибларининг номзодларини илгари суриши, бор куч ва имкониятларини ислоҳотларнинг натижаси ҳар бир инсон ва унинг оиласи ҳаётига ижобий таъсир кўрсатиши ва бу таъсирни улар бугунги кундаёқ сезишига йўналтиришини қайд этилди.

Мамлакат келажаги айнан интеллектуал салоҳияти юксак, маънан камолга етган, ўз кучи ва имкониятларига ишонувчи, кучли фуқаролик позициясига эга соғлом ёшлар қўлида эканини алоҳида уқтирилди.

Учрашувда талаба-ёшлар мавзу доирасидаги ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олишди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    306
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+