Партия ҳудудий кенгашлари қошида Фахрийлар Кенгаши тузилмоқда

20.12.2021, 15:59

Партия ҳудудий кенгашлари қошида Фахрийлар  Кенгаши  тузилмоқда

O'zLiDeP Нуробод туман Кенгаши томонидан Фахрийлар Кенгаши тузиш бўйича таъсис  йиғилиши  ташкил этилди.

Йиғилишда партия тизимида узоқ йиллар давомида фаолият юритган, бой ҳаётий тажрибага эга бўлган, ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган, аҳоли орасида ўзининг намунали хулқи билан обрў-эътибор қозонган, ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган фаол фахрийлар иштирок этишиб, тадбир давомида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳузуридаги Фахрийлар кенгашининг низоми, мақсад, вазифалари ҳамда Фахрийлар кенгаши аъзоларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида тушунчалар берилди.

-Фахрийлар кенгашини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ҳам  партия фахрийларининг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, уларга мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларни ижтимоий фаолиятга жалб этишга кўмаклашиш, кексалар учун уларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда турли ижтимоий-маданий тадбирлар, телемарафонлар, махсус спорт мусобақалари, кекса ёзувчилар, cанъат вакиллари ва ижодий зиёлиларнинг бошқа вакилларини таклиф этган ҳолда ижодий кечалар ташкил этишга кўмаклашишдан иборатдир, - дейди O'zLiDeP Нуробод  туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари М.Усанова.

Тадбир якунида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Нуробод туман Кенгаши ҳузуридаги Фахрийлар кенгаши раислигига Собир Суяров сайланди.                                                    

Мархабо Чулиева,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    264
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+