"Огаҳий ҳаёти ва ижоди - ёшлар тарбияси учун намуна” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди

20.12.2021, 16:42

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик универститети билан ҳамкорликда улуғ мутафаккир, серқирра ижодкор Муҳаммад Ризо Огаҳий меросини ўрганишга бағишланган "Огаҳий ҳаёти ва ижоди - ёшлар тарбияси учун намуна” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида талаба ёшларга Огаҳийнинг ҳар бир ғазали асосида ҳақиқатга интилиш, инсонга муҳаббат, инсон тақдири учун ғамхўрлик орзуси ётиши ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилди.

- Огаҳий ижодини кузатар эканмиз, унинг лирикаси ҳанузгача ўз таъсир кучини сақлаб келмоқда. Чунки у маълум тарихий шароитда ўз халқининг аҳволини, руҳини, тушунчасини, реал ёрита билди, - дейди партиянинг фаол аъзоси Маҳбуба Марипжонова. - Шу билан бирга, ўз табиат манзараларини, турли фаслларини ифодалаган ғазаллари реаллиги туфайли ҳали бугун бизга чуқур эстетик завқ беради.

Тадбир шеърхонлик кечасига уланиб кетди, талаба-ёшлар Огаҳий ижодидаги инсонийликни тараннум этувчи ғазалларидан намуналар ижро этишди.

  • Кўрилди
    301
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+