Фахрийлар – фахримиз!

20.12.2021, 16:49

Фахрийлар – фахримиз!

Мамлакатимизда инсон қадр-қиммати ва шаънини улуғлаш, манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича бир қатор амалий ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Кексаларни қадрлаш, уларга ҳурмат-эътибор кўрсатиш борасида ўзбек халқидек бағрикенг, меҳр-мурувватли халқ бўлмаса керак. Бу, аввало, оилада фарзандларнинг ота-онага ғамхўрлиги, меҳрибонлигида ўз ифодасини топади. Маҳалла-кўй юмуши, тўй-маърака, жамоатчилик тадбирларида ҳам ёши улуғ инсонлар тажрибасига таянилади, уларнинг маслаҳати олинади. Асрлар давомида шаклланиб, қадрият даражасига кўтарилган бундай муносабат ҳозирги кунда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бирига айланди.

Бу борадаги ислоҳотларда O'zLiDeP ҳам ташаббускорлар сафида бўлмоқда. Бугунги кунда партия қошида Фахрийлар кенгаши фаолияти йўлга қўйилиб, уларга кўпни кўрган, ҳаётий тажрибага эга нуронийлар раис этиб сайланмоқда.

Бугун O'zLiDeP Тошлоқ туман Кенгашида ҳам Фахрийлар кенгаши ўз ишини бошлади. Тадбирда сўзга чиққанлар ёши улуғ инсонларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимиз ва миллий қадриётларимизнинг ажралмас қисми эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Кенгаш раиси этиб Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Комила Кавлонова сайланди.

Абдуқаюм Аминов узоқ йиллардан буён партиянинг Тошлоқ туман Кенгаши раиси лавозимида фидойилик билан ишлаб, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида кенг тарғиб этиб келади. А.Аминов ҳамда "Тошлоқ -Барокот" кўп тармоқли МЧЖ бошланғич партия ташкилоти раиси Тойиржон Исмоилов ва "Камалов-Рахматуллох"  фермер хўжалиги бошланғич партия ташкилоти раиси Шавкатжон Таджибоевлар бугун ўзларининг муборак 60 ёшларини қарши олмоқдалар. Шу муносабати билан партиянинг Фарғона вилояти Кенгаши аппарат раҳбари в.б. Ҳалимжон Раҳмонов томонидан бу фидойи инсонларга эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    682
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+