Кексаларга эътибор ва ғамхўрлик

21.12.2021, 15:57

Кексаларга эътибор ва ғамхўрлик

Юртимизда кексалар ва муҳтожлар ҳолидан хабар олиш инсоний қадриятлар сирасига киради. Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрнини тобора ошириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар фикримиз исботидир.

Бу борада O’zLiDeP ҳам ҳар қандай жамиятнинг маданияти даражаси унинг кексаларга бўлган муносабати билан белгиланади, деб ҳисоблайди.

Партиянинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари ҳам мазкур йўналишдаги ишларни фаоллик билан олиб боришмоқда.

O’zLiDeP Қуйи Чирчиқ туман Кенгаши аппарат раҳбари, маҳаллий Кенгашдаги партия депутати Эркин Турагалов туман ҳудудида истиқомат қилувчи кекса ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олди.

Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, фаол ва мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш мақсадида амалга оширилган мазкур хайрли тадбир мобайнида ҳудуддаги Ҳамдам Ибрагимов, Вера Пуглицина, Тамара Қаржаубаевалар хонадонларига ташриф буюрилди.

Шунингдек, депутат ўз ҳудудидаги бир гуруҳ кекса авлод вакилларини ҳам Зангиота тарихий-меъморий мажмуасига зиёратга олиб борди.

Ички туризмни ривожлантириш, қарияларни мароқли ҳордиқ чиқаришларида ҳисса қўшиш учун уюштирилган саёҳатда нуронийлар зиёратгоҳ тарихи, бу ерда мангу қўним топган авлиё мақбараси ҳақидаги қизиқарли маълумот билан бирга илиқ таассурот олишди.  

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    364
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+