Устоз – шогирд анъаналари бўйича баҳамжиҳат фаолият олиб борамиз

21.12.2021, 15:58

Устоз – шогирд анъаналари бўйича баҳамжиҳат фаолият олиб борамиз

Халқимизда қари билганни – пари билмас, деган доно нақл бор. Кексалар ўгити ва кўрсатган йўл-йўриғи билан амалга оширилган ишда хайр бўлади.

Партия сафларида хизмат қилиб, истеъфога чиққан фахрийларнинг давлат ва жамоат ташкилотларидаги кўп йиллик иш тажрибаларидан самарали фойдаланиш, улар билан бамаслаҳат фаолият юритишни ташкиллаштириш мақсадида O’zLiDeP Янгийўл шаҳар Кенгаши қошида Фахрийлар Кенгаши таъсис этилди.

Йиғилишида юртимизда кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилиниб, жойларда “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари тузилгани эътироф этилди.

Йиғилишда сўз олган O’zLiDeP Янгийўл шаҳар Кенгаши Аппарат раҳбари Абдуолим Тўрақулов мазкур “Фахрийлар Кенгаши” партия фахрийларининг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасидаги фаолиятни олиб боришда кўмаклашиш, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга партия позициясидан келиб чиқиб таклифларни тайёрлаш, партия кенгашлари томонидан ўтказилаётган оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий тадбирларнинг амалга оширилишига кўмаклашиш мақсадида тузилгани таъкидлади.

Шундай қилиб, O’zLiDeP Янгийўл шаҳар Кенгаши қошида ўзининг 9 кишилик таркибида шаҳарнинг етук, салоҳиятли, давлат ва жамоат ишларида фаол фахрийларини жамлаган “Фахрийлар Кенгаши” таъсис этилди.

Йиғилиш сўнггида “Фахрийлар Кенгаши” аъзолари Кенгашнинг асосий вазифалари билан танишишди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    697
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+