“Депутат ва ёшлар” учрашувида фаол ёшлар партиянинг ташаккурномаси билан тақдирланди

21.12.2021, 16:10

“Депутат ва ёшлар” учрашувида фаол ёшлар партиянинг ташаккурномаси билан тақдирланди

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги бир гуруҳ фаол ёшлар билан “Депутат ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Қизғин бахс-мунозаралар остида ўтган ушбу учрашувда ёшларга депутат фаолияти тўғрисида Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши депутати, O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Н.Тўраев ўз фаолияти мисолида маълумотлар бериб ўтди.

Халқ вакили депутатнинг фаолияти, ҳуқуқ ва ваколатлари ҳамда мажбуриятлари, кимлар депутат бўлиши мумкин, депутат аҳоли мурожаатларини қандай ҳал этади каби саволларга қонунчиликда белгиланган тартиблар ҳамда депутатнинг ўз фаолиятидаги амалий тажрибаларидан келиб чиқиб аниқ мисоллар асосида тушунтириб ўтди.

Шунингдек учрашувда ёшлар томонидан давлат ва хусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш,  Каттақўрғон туманида мактаб ўқувчиларининг мактабга хавфсиз бориб келиши учун  пиёдалар йўлагини ташкил этиш каби амалий таклифлар ҳам билдирилди.

Тадбирда O’zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифаларни ёшлар ўртасида тарғиб қилишдаги фаол иштироки учун “Ёшлар қаноти” фаоллари партия ташаккурномалари билан тақдирланди.   

Қодир Шойимов,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    578
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+