Партия вакиллари ижтимоий ҳимояга муҳтожларга саховат кўрсатди

21.12.2021, 16:32

Партия вакиллари ижтимоий ҳимояга муҳтожларга саховат кўрсатди

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан жисмоний имконияти чекланган бир гуруҳ юртдошларимиз ҳолидан хабар олиниб, уларга ногиронлик аравачалари топширилмоқда.

Навбатдаги савобли иш Қува туманида амалга оширилди. Туманнинг Қува маҳалласи Тўмарис кўчасида яшовчи Ғайратжон ота Содиқовга ногиронлик аравачаси топширилди.

– Мақсадимиз, жисмоний имконияти чекланган инсонларнинг кўнглини кўтариш, уларни қийнаётган муаммосини бартараф этишга кўмаклашиш. Мазкур йўналишдаги ишлар бундан буён ҳам режа асосида олиб борилади, - дейди ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши аппарат раҳбари Ҳалимжон Раҳмонов.

– Очиғи, мени эслаб, ҳолимдан хабар олишганидан, ногиронлик аравачаси берилганидан бошим кўкка етди. Мана шундай хайрли ишлар бошида турган инсонлар ҳамиша омон бўлсин, - дейди нуроний отахон.

Айни кунда партия томонидан ногиронларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, саломатликларини муҳофаза қилиш, муаммоларини ҳал этишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

  • Кўрилди
    271
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+