Боғотлик мактаб битирувчилари учун бизнес-тур ташкил қилинди

22.12.2021, 14:47

Боғотлик мактаб битирувчилари учун бизнес-тур  ташкил қилинди

O'zLiDeP Боғот туман Кенгаши ташаббуси билан Боғот туманидаги "KHOREZM-TEX" МЧЖда 3-сонли мактаб битирувчи ўқувчилар иштирокида бизнес-тур ташкил қилинди.

Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати, корхона раҳбари  Сарвар Нурметов мактаб битирувчиларини корхона фаолияти билан яқиндан таништирди. Тадбирда ишитирок этган ёшлар янги замонавий сўнги технологиялар, турли ускуналар билан ишлаш жараёнларини кузатиб бордилар.

Мазкур корхона асосан пахта хомашёсини қайта ишлаб ундан ип-калава маҳсулотларини тайёрлаб, чет эл давлатларига экспорт қилади. Бу ерда тумандаги 600 нафарга яқин хотин-қиз ва ёшлар иш билан таъминланган. Улар орасида “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ҳам кўпчиликни ташкил этади.  Корхона 2019 йилда кластер йўналиши бўйича фаолиятини йўлга қўйди. 11 минг гектарга яқин пахта ерларида етиштирилган ҳосилнинг ҳар бир гектаридан 30 центнергача ҳосил олинмоқда. Натижада ўтган йилнинг ўзида 12,5 миллион АҚШ долларлик ип-калава маҳсулотлари Хитой, Россия ва Малайзия каби давлатларга экспорт қилишга эришилган. Корхонанинг келгусидаги режалари катта. Ип-калава билан чекланиб қолмай тайёр газлама, тикувчилик ва трикотаж маҳсулотларини ҳам  ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятида. Шунингдек, чигитдан пахта ёғи, совун, чорва учун ем ишлаб чиқариш ва минг бош қорамол боқиш учун ферма ташкил этишни ва янги иш ўринларини яратиб, экспорт ҳажмини ошириш мақсадида ишлар бошлаб юборилган.    

Мулоқот давомида корхона раҳбари ёшлар бўш вақтларида келиб иш жараёнларини кузатиши, ўрганишлари учун ўқувчиларни  таклиф қилди. Бу таклиф ўқувчиларни ҳам хурсанд қилди ва улар бу таклифга асосида маълум бир кун ва вақтда келиб ўрганишга ваъда беришди. Янги Ўзбекистон ёшлари билағон, ҳар соҳанинг эгалари, етук мутахасисслари бўлиши учун бугундан ҳаракат қилишлари  лозимлиги таъкидланди.

Тадбир якунида меҳмонлар партияга ўз миннатдорчилигини  билдиришда ва яна шундай учрашувлар, лойиҳалар ўтказилишига таклиф беришди.

Насиба Васиова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    328
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+