“Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби билимдонлари аниқланди

22.12.2021, 14:52

“Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби билимдонлари  аниқланди

O'zLiDeP  Хоразм вилоят Кенгаши ташкилий, партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими томонидан Урганч давлат университети табиий фанлар факультети 2-босқич талабалари ўртасида Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби бўйича “Заковат” интелектуал ўйини ташкил қилинди.

Унда асосан саволлар талабаларнинг ўз йўналишларидан келиб чиққан ҳолда китобнинг Ўзбекистон ва умумбашарий муаммолар бўлимининг Иқлим ўзгаришлари, экологик бўронлар, Орол ва она табиатни асраш мавзуларида берилди. Билимлар беллашувда бўлажак кимёгарлар ва экологлар жамоалари билимларини синовдан ўтказишди.

-Халқимизда “Билаги зўр бирни йиқитади, билими зўр мингни” деган ибратли нақл бор. Бу бежиз айтилмаган албатта. Ҳақиқатан ҳам интеллектуал салоҳияти юқори, дунёқараши кенг инсон ҳар қандай муаммоли вазиятдан чиқиб кетишнинг йўлини топа олади. У бунинг учун доимо изланишда ва интилишда бўлиши зарур. Бугунги билимлар беллашуви қизиқарли ва муросасиз тарзда ўтди. Талабаларимиз нафақат илмий билимларни ўз соҳасини пухта билиш билан бирга юртимизда амалга оширилаётган ислоҳатлардан, юртбошимиз томонидан илгари сурилаётган ташаббуслардан ҳам хабардор бўлишлари маълум бўлди, - дейди факультет ўқитувчиси Муқаддас Собирова.

Кимёгарлар жамоаси берилган саволларга энг кўп ва аниқ жавоб беришиб “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобини чуқурроқ ўзлаштирганликларини исботлашди. Тадбир сўнгида ғолиб жамоа ва энг билимдон қатнашчиларга партия вилоят Кенгашининг эсдалик  совғалари тақдим этилди.                                                    

Дурдона Қабулова,

O'zLiDeP  Хоразм вилоят Кенгаши

бўлими мудири

  • Кўрилди
    310
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+