Ёш олима хотин-қизлар иштирокида семинар ташкил қилинди

23.12.2021, 15:18

Ёш олима хотин-қизлар иштирокида семинар ташкил қилинди

O'zLiDeP Самарқанд вилоят ва шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқларига ўз техник лойиҳалари, инновацион ишланмаларини жорий этиш билан ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган вилоятдаги олий ўқув юртлари олималари, докторант, ихтирочи, рационализатор хотин-қизлар иштирокида семинар ташкил қилинди.

“Ёш олималарнинг жамият тараққиётидаги ўрни” мавзуида ташкил қилинган амалий семинарда Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон Стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

Тадбирда Хотин-қизларнинг илмий ва маданий савиясини юксалтириш, уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш, Илмий лойиҳаларни хусусий сектор ва тармоқ ташкилотлари билан тенг шерикликда молиялаштириш амалиётини кенгайтириш,  Тадқиқиотчилар ва олимлар учун профессионал тренинглар ташкил этиш ҳамда олима аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш хусусида сўз юритилди.

Бугунги кунда республикамизнинг давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида 1 минг 400 га яқин хотин-қизлар раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб боришмоқда. Уларнинг улуши соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 82 фоизни, илм-фан, таълим-тарбия, маданият ва санъат соҳаларида 72 фоизни, қишлоқ хўжалигида 45 фоизни, саноатда 38 фоизни ташкил этмоқда. Юртимиздаги олий таълим масканларида 373 минг 500 га яқин ёшларимиз таълим олмоқда. Улардан 168 минг 470 нафарини, яъни, 45,1 фоизини қизлар ташкил этиши алоҳида эътиборга лойиқ.

Тадбир давомида “Янги Ўзбекистон Стратегияси” китобида келтирилган илм фан ва инновацияларни ривожлантиришга қаратилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган ёш олима аёлларнинг амалий тадқиқотлари ва инновацион ишланмалари тақдимотлари ҳам бўлиб ўтди.

Ушбу тақдимотлар иштирокчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Тадбир якунида энг фаол, олима хотин-қизларга партиянинг ташаккурномалари билан тақдирланиб, эсдалик совғалари топширилди.

Мархабо Чулиева,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    920
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+