Оқдарёда партиянинг қуйи бўғинлари сони яна биттага кўпайди

24.12.2021, 17:05

Оқдарёда партиянинг қуйи бўғинлари сони яна биттага кўпайди

Оқдарё маҳалласида жойлашган 2-сонли касб-ҳунар мактабида O‘zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистон – адолатли, халқпарвар давлат бўлади!” ғоя асосида партия депутатлари иштирокида  давра суҳбати  ташкил этилди.

– Айни пайтда партия депутатлари билан ҳамкорликда электорат манфаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аъзолар сонини кўпайтириш, интелектуал мулк соҳибларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар, аёлларни тадбиркорликка янада кенгроқ жалб этиш бўйича давра суҳбатлари ва очиқ мулоқотлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратаяпмиз, – дейди O’zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши аппарат раҳбари Н.Усманов – Ўтказилаётган тадбирларимизнинг таъсирчанлиги боис аъзоларимиз сафи кенгайиб бормоқда. Ўтган йили партиямиз аъзолари сони 5 минг 700 нафарни ташкил этган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 6 минг 975 нафарни ташкил этмоқда. Улар 110 та қуйи бўғин атрофида бирлашишган.

Қизиқарли савол жавобларга бой бўлган давра суҳбати якунида 15 нафар фаол ўқитувчиларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилиб, ташаббускор Мурод Адилов партия бошланғич ташкилоти раислигига сайланди.

Жахонгир Хужамкулов,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    525
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+