Тиббиёт академияси фаол талабалари O’zLiDeP захирасига олинди

24.12.2021, 17:08

Тиббиёт академияси фаол талабалари O’zLiDeP захирасига олинди

Бугун замонавий технологиялар ривожланган сари кишилик жамиятидан ҳам шунга тенг равишда ўсиш талаб этилади. Мисол учун, барча соҳаларда креатив фикрлайдиган, замонавий билимларни пухта эгаллаган ёш кадрларга эҳтиёж табиий равишда ортиб бормоқда. Бундай эҳтиёжни қондириш учун эса ҳозирданоқ фаол ёшларни танлаб, кадрлар захирасига олиш лозим.

O’zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳам шу мақсадда Термиз шаҳридаги Тиббиёт академияси Термиз филиали фаол ёшлари иштирокида амалий мулоқот ташкил қилди.Унда O’zLiDePнинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси тўғрисида талабаларга маълумотлар берилди.

- Айтиш керакки, ушбу лойиҳа орқали вилоятнинг барча олий ўқув юртларидан фаол ёшлар ҳисобига партиянинг янги авлод кадрлари шакллантириб борилмоқда, — дейди вилоят Кенгаши Ташкилий-партиявий ишлар бўлими раҳбари Т.Абдуллаев. — Захирага олинган ёшлар партиядаги тадбирлар ва сиёсий жараёнларга жалб этилиб, уларнинг уларнинг малакаси ошириб борилади.

Тадбирда сўнгида филиал кутубхонасига Ш.Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон стратегияси" китоби топширилди.

O’zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    417
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+