Депутатлик эшитув: Хоразмда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди

24.12.2021, 17:10

Депутатлик эшитув: Хоразмда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди

Якунланаётган йилнинг 11 ойи давомида аҳоли саломатлигини муҳофаза килиш борасида вилоят соғлиқни сақлаш тизмида амалга оширилган ишлар ҳамда вилоят санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси томонидан амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш мақсадида Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитуви ташкил этилди.

Унда халқ депутатлари Хоразм вилоят ва Урганч шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, таклиф қилинган мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этди.     

Вилоят санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси маъсулининг маълумотларига кўра вилоятда жами назорат объектлар сони 8245 тани, шу жумладан коммунал гигиена объектлари 1031тани ташкил қилади. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1623 объектларда санитария текширувлари  ўтказилиб, жарималар ундирилган.

Вилоятдаги 16 та деҳқон бозорлари санитария ҳолати бўйича рейдлар ўтказилиб, сифатсиз деб топилган жами 9281,63 кг маҳсулотлар савдодан олинган.

Депутатлар томонидан ёроқсиз деб топилган озиқ-овқат маҳсулотларини йўқ қилиш жараёнида жамоатчилик назорати иштирокида амалга ошириш таклифи билдирилди. Жараёнлар вилоят аҳолисига телевидения орқали намойиш этилиши зарурлиги билдирилди.

Шунингдек депутатлар вилоят соғлиқни сақлаш соҳасида ўтган даврда амалга оширилган ишлар юзасидаги ахборотни тингладилар. Бугунги кунда вилояти аҳолисига жами 119 та даволаш профилактика муассасалари, шундан 13 та шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари, 12 та марказ, 5 та диспансерлар ва 2 та шифохона, 1 та болалар стоматология поликлиникаси, 68 та оилавий поликлиникалар (3 таси шаҳарда), 18 та оилавий шифокорлик пунктлари хизмат кўрсатиб келмоқда. Вилоят аҳолисининг  96,6 фоизи “маҳаллабай” ёндошув асосида тўлиқ тиббий хатловдан ўтказилди ва 4 та хавф гуруҳларига ажратилди. Хатлов асосида вилоятдаги жами 526 маҳаллани тиббий хариталари шакллантирилди. Сурункали касалликларга чалинган 3-4 ҳавф гурухига киритилган фуқароларни мақсадли скрининг текширувлари, тиббий кўрикларда ўтказилди ва соғломлаштириш ишлар олиб борилмоқда.

Коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш ишларини амалга ошириш учун вилоятда 184 эмлаш бригадалари тузилган. Уларга жами 878 нафар тиббиёт ходимлари жалб қилинган. Уларга 34 та автотранспорт бириктирилди.

Давлат-хусусий шериклик асосида Хоразм вилояти бошқармасида тассаруфидаги бўш турган ер майдонлар ва объектларни хусусий ташаббускорга бериш бўйича 2 та лойиҳа амалга оширилган.

Депутатлар томонидан аҳоли  соғлиғини сақлашни таъминлаш соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, уларнинг турини кенгайтириш ва фойдаланишга қулайликлар яратишга асос бўладиган, тиббиёт соҳасининг ишлаб чиқариш жараёнларини ахборотлаштиришга қаратилган кўплаб зарур лойиҳалар амалга оширилиши лозимлигини таъкидлашди.

Халқ нойиблари томонидан барча оилавий поликилиникаларда  аҳоли учун бепул ажратилган 66 хилдаги дори воситаларининг нечоғлик аҳолига етказилаётлиги устида жамоатчилик назоратини ўрнатиш лозимлиги алоҳида эътироф этилди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, кўрилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг қарори қабул қилинди.                                                                

 Насиба Ваисова,

O’zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши

Жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий тарғибот бўлими мудири

  • Кўрилди
    470
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+