Тажрибали тадбиркорлар ёшларга мастер-класс ва маҳорат дарслари ўтказди
27.12.2021, 11:36

O’zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши ташаббуси билан депутатлар, тадбиркорлар ва ёшлар учрашуви ташкил қилинди. Тадбирда O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутатлари, партия вилоят кенгаши аппарат ходимлари, тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар, ОАВ вакиллари, фаоллар иштирок этдилар.
Андижон шаҳрида жойлашган “SAMOINUR-AKFA” LTD” корхонасида бўлиб ўган урашувда ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, улар ўз бизнесларини йўлга қўйишлари учун кучли мотивация бериш ҳамда уларда бу борадаги кўникмаларни шакллантириш мақсадида вилоят миқёсида ўз ўрнига эга бўлган тажрибали тадбиркорлар ёшларга мастер-класслар ва маҳорат дарслари ўтдилар.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда тадбиркорлар ўзларининг тажрибаларини ўртоқлашиб, юртимизда ёшларга тадбиркорлик соҳасида яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар билан таништирдилар.
Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилиши ва шу каби масалалардаги имтиёзу имкониятлар тушунтирилди. Бундан ташқари, “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида мотивацион тренинг ўтказилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатлар тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини жойига чиққан ҳолда ўрганди
05.05.2022, 12:27
-
Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида кўтарилган муаммолар назоратга олинди
27.04.2022, 16:12
-
“Депутатлар ва тадбиркорлар” мулоқоти форуми доирасида 10 та мурожаат депутатлар назоратига олинди
26.04.2022, 15:09
-
Туячилик билан шуғулланаётган фермер хўжалиги фаолияти билан танишилди
22.04.2022, 14:41
-
Депутатлар маҳаллабай ва хонадонбай ишлаш орқали муаммоларни ҳал қиляпти
21.04.2022, 14:42
Фикрингизни қолдиринг