Партиянинг Сирдарё вилоят кенгаши қошида Фахрийлар Кенгаши тузилди

27.12.2021, 16:02

Партиянинг Сирдарё вилоят кенгаши қошида Фахрийлар Кенгаши тузилди

OʼzLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши қошида Фахрийлар Кенгаши тузиш бўйича  Кенгаш йиғилиши ўтказилди.

Халқимизда “Қари билганни пари билмас” деган пурмаъно нақл бор. Шу ўринда юртимизда меҳнат фаҳрийлари, тажрибали кекса авлод вакилларига алоҳида эътибор берилаётгани ҳам сир эмас. Бу борада уларни қўллаб-қувватлаш борасида қатор қарор ва фармонлар қабул қилинди.

Кексаларимиз эътибордан, тажрибасига эҳтиёж борлигидан жуда хурсанд бўлишади. Ахир улар ҳаёт мактабини ўқиб, пасту баланднинг маромини биладиган инсонлар. Замон билан ҳамқадам-ҳар бир ўзгаришу бунёдкорликдан чин дилдан қувонишади, камарбаста бўлишга интилишади.  Партия Кенгашларида “Фахрийлар Кенгаши”нинг тузилиши ҳам уларни руҳлантиргани рост.

OʼzLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши қошида Фахрийлар  Кенгаши тузиш бўйича ўтказилган Кенгаш йиғилишида иштирок этганлар ҳам бу борада фикрларини изҳор этишди.

Йиғилишда O’zLiDep Сирдарё вилоят Кенгаши раисининг Ташкилий-партиявий ишлар бўйича ўринбосари, Гулистон шаҳар “Ocean life” МЧЖ  директори Акромжон Мусурмонқулов вилоятимизда ҳам обрў-эътиборга эга,  ҳар бири ўз соҳасида ҳаётий тажрибага эга бўлган, ташкилотчилиги,  аҳоли орасида ўзининг намунали хулқи билан ҳурмат қозонган партия фахрийлари иштирок этаётганини таъкидлади. O'zLiDeP ҳузуридаги Фахрийлар кенгашининг низоми, мақсад, вазифалари ҳамда Фахрийлар кенгаши аъзоларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида тушунчалар берди.

Тадбир иштирокчилари томонидан партия ташкил этилгандан шу кунга қадар бир сафда туриб партиянинг дастурий мақсад вазифаларини тарғиб қилиб келаётган илғор фермер, Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги “Озод ўлка майдони” фермер хўжалиги раҳбари Отабек Эгамбердиевнинг номзоди илгари сурилди ва бир овоздан маъқулланди.

-Билдирилган ишончингиз учун раҳмат. Партия  ташкил топганидан буён унинг ғояларини, ташаббусларини тарғиб қилишда сафдошларимизга кўмаклашдик. Тажрибамиз билан ҳар бир масалада ёрдамимизни аямадик. Бундан кейин ҳам Кенгаш аъзолари билан биргаликда куч-қувватимиз ва имконимиз етганича партия сафини кенгайтиришга, ҳар бир масалада партияга елкадош бўлишга, партиямиз илгари сураётган ғояларни янада кенгроқ тарғиб қилишга ўз ҳиссамизни қўшамиз, - дейди Отабек Эгамбердиев.

Тадбирда иштирок этган меҳнат фахрийси Акбарали Мирзааҳмедов, Сирдарё вилоят Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибият мудири Гулчеҳра Жонжигитовалар Фахрийлар Кенгашининг келгуси фаолиятига ривож тилаб, таклифларини билдиришди.

Тадбир якунида O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгашида Фахрийлар Кенгашининг дастури ишлаб чиқилди.

OʼzLiDeP Сирдаё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    394
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+