Қувасойлик аълочи ўқувчиларга депутат стипендияси топширилди

27.12.2021, 16:19

Қувасойлик аълочи ўқувчиларга депутат стипендияси  топширилди

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Азизбек Қосимов ташаббуси билан Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун стипендия таъсис этилганди.

Депутат томонидан, анъанага кўра иккинчи чорак давомида синфлар ўртасида энг юқори натижаларга эришган ҳамда мактабда ташкил этилган фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган навбатдаги 23 нафар аълочи ўқувчига пул мукофоти топширилди.

Тақдирлаш маросимида иштирок этган мактаб жамоаси ва ота-оналар ушбу хайрли ишда бош бўлган депутатга ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

  • Кўрилди
    650
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+