"Мўйначи - Қоракўл" корхонасига ёшлар учун бизнес-тур ташкил қилинди

27.12.2021, 16:46

Бухоро қоракўли азалдан ўз сифати ва экспортбоплиги билан дунёга танилган. Қоракўл туманидаги “Мўйначи - Қоракўл” ишлаб чиқариш кичик корхонасида қоракўл терисидан 10 дан ортиқ маҳсулот турлари  ишлаб чиқарилади. Тери маҳсулотлари бугунги кунда бир қатор Германия, Италия, Туркия, Россия каби хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда. Қувонарли жиҳати бу ерда фаолият юритаётган ишчи-ходимларнинг 15 нафарини ёшлар ташкил этади.

O'zLiDeP Қоракўл туман Кенгаши ташаббуси билан ёшларни тадбиркорликка йўналтириш бўйича ёшлар ва тадбиркорларнинг туркум учрашувлари ташкил этиб келинмоқда. Шундай тадбирлар доирасида  туман кенгаши аъзоси Умиджон Ҳасанов раҳбарлик қилаётган 47-умумий ўрта таълим мактаби битирувчилари билан "Мўйначи - Қоракўл" корхонаси ишчиларининг учрашуви ўтказилди. Корхонанинг қўли гул тажрибали ишчилари томонидан ёшларга маҳорат-дарслари ўтиб берилди. Битирувчи ёшлар ушбу тадбир давомида ўзлари меҳр қўйган касб бўйича бошланғич малакага эга бўлиб, келгусида шу соҳада ишлаш ва соҳани янада ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшиш истагини билдирдилар.

  • Кўрилди
    467
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+