Партия Фахрийлар Кенгаши ташаббуси билан “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида марафон ташкил қилинди

29.12.2021, 17:30

Партия Фахрийлар Кенгаши ташаббуси билан “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида марафон ташкил қилинди

O'zLiDeP Хатирчи туман кенгаши қошида Фахрийлар кенгаши ташкил этилганига ҳали кўп бўлмади. Шундай бўлса-да, кенгаш аъзолари “бир ёқадан бош чиқариб” фаолиятни бошлаб юборишди.

Илк тадбир туманнинг Жалоир МФЙ ҳудудида жойлашган Лочин БЎСМ да бўлиб ўтди.

Фахрийлар Кенгаши аъзоси М. Пирматова ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбир  " O'zLiDeP Фахрийлари соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида ўтказилиб, маҳаллий аҳоли вакиллари иштирокидаги эрталабки бадантарбия  машғулотлари билан бошланди.

Машғулотларга турли ёшдаги аҳоли қамраб олиниб, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортга жалб этиш мақсадида инсон саломатлигига катта фойда келтирувчи турли машқлар кўтаринки кайфият билан бижарилди.

Тадбирни ташкил этишда туман ҳокимлиги, O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши, туман тиббиёт бирлашмаси, туман Туризм ва спорт бўлими ҳамда Соғлом турмуш маркази ҳамкорлик қилишди.

-Пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини олдини олади ва танадаги ортиқча калорияни йўқотишда ёрдам беради. Мутасаддилар билан келишган ҳолда, машғулотлардан сўнг давра суҳбатини ҳам уюштирдик.  Давра суҳбатида инсон организмининг соғлом бўлиши учун витаминларга бой озиқ-овқат маҳсулотларнинг кичик кўргазмасини ҳам ташкил қилдик ва  овқатланиш маданияти ҳамда истеъмол меъёрлари тўғрисида ўзаро суҳбатлашдик, - деди ЎзЛиДеП Хатирчи туман Фахрийлар Кенгаши аъзоси М. Пирматова.

Тадбир якунида ўз фаоллиги билан ажралиб турган маҳалла фаолларига партия тарқатма материаллари берилди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    430
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+