Ислоҳотлар моҳиятида Инсон манфаатлари устувор

06.01.2022, 10:55

Ислоҳотлар моҳиятида Инсон манфаатлари устувор

Сир эмаски, кейинги йилларда Инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳиятида ҳам Инсон манфаатлари устуворлик қилиб, фуқарларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари йўлида барча шарт-шароитлар муҳайё этилаётир.

Асосий қонунимизда ҳам Инсон қадри учун, деган ғоя илгари сурилиб, уни улуғлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, унинг эркин камол топиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ўз аксини топган. Энг аввало, Конституция аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдам олиш, уй жойга эга бўлиш, ижтимоий таъминот, маданий ҳаётда иштирок этиш ва малакали юридик ёрдам олиш каби устувор ҳуқуқларнинг амалга оширилиши учун кафолат беради.

Айтиш керакки, қисқа давр ичида мамлакатимизда янгиланишлар нафаси кириб бормаган бирорта соҳа ва тармоқ, шаҳар ва туман, қишлоқ ва маҳалла қолмади. Ислоҳотлар натижасида давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва адолатга асосланган, одамлар манфаатига хизмат қиладиган халқпарвар қарорлар қабул қилиш тизими шакллантирилди.

Энг муҳими, биз кўп йиллар давомида амал қилиб келинаётган “давлат – жамият – инсон” тамойили ўзгартирилди. Мамлакатимизда аввало инсон, кейин эса, жамият ва давлат манфаати барча ҳаракатларимизнинг негизига қўйилди. Ҳаётимизда “Давлат – инсонлар учун” деган халқчил ғоя изчиллик билан қарор топиб бормоқда.

Ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Президентимиз томонидан 2022 йил мамлакатимизда "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб эълон қилинди. Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон халқига йўллаган Янги йил байрам табригидан ўрин олган “Инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир. Бу борада жамиятимиз асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутади. Маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлади. Маҳалла обод бўлса, мамлакат обод бўлади. Шу боис, бундан буён ҳар бир маҳаллада самарали иш олиб бориш фаолиятимизнинг бош мезонига айланади”, дея билдириб ўтилган фикрлар барча юртдошларимизни бирдек қувонтирди.

Биз "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да ҳам ўз олдимизга улкан мақсад ва вазифалар белгилаб олдик. Янги йилда Президентимиз томонидан илгари сурилган улкан ғоялар, эзгу ташаббуслардан куч олиб, катта сафарбарлик руҳида ишлаймиз.

Нафисахон Элчиева,

Халқ депутатлари Фарғона вилояти

Кенгаши котибият мудири,

Халқ депутатлари Фарғона

вилояти Кенгаши депутати.

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    465
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+