Депутат ёшлар билан очиқ мулоқотда бўлди
06.01.2022, 16:37

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан Ургут туманидаги бир гуруҳ фаол ёшлар билан “Депутат ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Қизғин баҳс-мунозаралар остида ўтган ушбу учрашувда Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Б.Бекбоев ўз фаолияти мисолида маълумотлар бериб ўтди.
Тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларига “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзоларини бириктириш ҳамда ёшларнинг муаммоларини депутатлар орқали тизимли ҳал этиб бориш вазифалари белгиланди.
Шунингдек тадбирда “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзоларининг таркибини қайта кўриб чиқиш, фаол ва ташаббускор ёшларни гуруҳ аъзолигига жалб этган ҳолда туманда ёшлар қаноти фаолиятини самарали ташкил этиш вазифалари ҳам белгилаб олинди.
Қодир Шойимов,
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
“Конституциявий ислоҳотларда ёшларнинг ўрни” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди
24.06.2022, 17:06
-
Депутатлар ва ОАВ ҳамкорлиги: Бир гуруҳ журналист ҳамда блогерларнинг хизматлари эътироф этилди
24.06.2022, 16:49
-
Давлатлараро муносабатларнинг янги босқичи
24.06.2022, 16:11
-
Конституция такомиллаштирилиши бўйича Президентимиз билдирган таклифлар мазмун-моҳияти кенг аҳоли вакилларига етказилмоқда
24.06.2022, 16:09
-
"Ҳунарманд" уюшмаси билан меморандум имзоланди
24.06.2022, 16:08
Фикрингизни қолдиринг