Жомбой туманида депутат ва ёшларнинг очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

08.01.2022, 12:07

Жомбой туманида депутат ва ёшларнинг очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Жомбой туманида депутат ва  фаол ёшларнинг амалий мулоқоти ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг ёшлар билан ишлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар, хусусан “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаолиятини янада жонлантириш, гуруҳ аъзолари таркибига шижоатли, янгича фикрлайдиган, ташаббускор ёшларни жалб этиш, партиянинг ёшлар йўналишидаги амалий тадбирлари ва лойиҳаларини туманда самарали ташкил этиш, ёшларнинг депутатлар билан яқин ҳамкорлигини кучайтириш борасидаги қатор масалалар муҳокама қилинди.

Мулоқотда “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари ва туман Кенгаши депутатларининг ҳамкорликдаги фаолиятини кучайтириш борасида қатор таклифлар билдирилди. 

Тадбирда бир гуруҳ ёшлар партия аъзолиги сафига қабул қилиниб,  ташкилий масала кўрилди. O’zLiDeP Жомбой туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи раҳбарлигига партия фаоли Гулямов Акмал Хамроқулович бир овоздан сайланди.

  • Кўрилди
    268
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+