Фахрийлар Кенгаши аъзолари маҳалла фаоллари билан мулоқот қилди

08.01.2022, 12:09

Фахрийлар Кенгаши аъзолари маҳалла фаоллари билан мулоқот қилди

O'zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Фахрийлар кенгаши аъзолари “Бўстон” МФЙдаги маҳалла фаоллари билан учрашди.

Учрашувда Фахрийлар кенгашининг раиси Абдужаббор Жўраев фахрийларни маҳалланинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларни ижтимоий фаолиятга жалб этишга кўмаклашиш, кексалар учун уларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда турли ижтимоий-маданий тадбирлар, телемарафонлар, махсус спорт мусобақалари, кекса ёзувчилар, cанъат вакиллари ва ижодий зиёлиларнинг бошқа вакилларини таклиф этган ҳолда ижодий кечалар ташкил этишга кўмаклашиш Фахрийлар кенгашининг асосий вазифаларидан эканлигини таъкидлади.

-Биздаги тажриба-ҳаёт синовларидан ўтган, - деди Абдужаббор Жўраев. - Маҳалладаги фахрийларнинг бошини бириктириб, муаммоли масалаларда  тажрибамиздан фойдаланишингиз учун доим тайёрлигимизни айтмоқчиман.

- Албатта сизлар сингари тажрибали, фидоий инсонларга ҳар доим эҳтиёжимиз бор, - дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ойбек Мамадалиев. - Маҳалланинг туриш-турмуши оила ва муносабатлардан иборат. Айниқса, ёшларни ҳаётга тайёрлашда, уларни тўғри йўл танлашида кўмак беришда сиз сингари фахрийларга таянамиз.

Учрашув мобайнида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тинчлик ва осойишталикка раҳна солувчи иллатларга қарши кураш учун “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинининг ЎзЛиДеП Гулистон шаҳар Фахрийлар Кенгаши билан ишлаш таклифлари маъқулланди.

O'zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    721
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+