Ватан –муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!

10.01.2022, 12:15

Ватан –муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал- демокатик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Чўпонота ҳарбий қисмида Президентимизнинг “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони ижросидан келиб чиқувчи партия олдида турган долзарб вазифалар ҳамда “Ватан –муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида давра суҳбати  ташкил этилди.

Давра суҳбатида Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Мирзо Ихтиёров иштирок этди ва ҳарбийларни  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, Ўзбекистонимизнинг фаровонлиги ва кун сайин ривожланиб, тараққий этиши юртимиздаги  тинчлик ва барқарорликни сақлаб турган мард ўғлонларнинг ҳиссаси борлигини таъкидлаб ўтишди.

Миллий армиямиз сафида жисмонан соғлом, дунёқараши кенг ёшлар хизмат қилаяпти. Ифтихор билан айтиш мумкинки, Ўзбекистон Қуролли кучлари  тарихан қисқа даврда  мураккаб шакллланиш йўлини босиб ўтди ва бугунги кунда замонавий талабларга  жавоб берадиган, яхши тайёргарликка эга бўлган армия сифатида ўзини намоён этмоқда. Бугун ёшлар, айниқса шерюрак поспонларимизга қараб, қалбларимиз чексиз фахрга тўлади, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг ёрдамчиси Азим Ҳаққулов.

Шунингдек, тадбирда Президентимизнинг “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда етти йўналишдан иборат Тараққиёт стратегиясининг барча йўналишлари аҳоли фаровонлиги, инсон қадрини улуғлаш ғояси мужассам эканлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир якунида шижоаткор ҳарбийларга партия эсталик совғалари топширилди.

Насиба Мўминова,

O'zLiDeP Самарқанд

  вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    639
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+