O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан Самарқандда Республика ёшлар форуми ташкил қилинди

10.01.2022, 12:18

O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан Самарқандда Республика ёшлар форуми ташкил қилинди

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзоларининг ташаббуси билан партия ҳамда қатор ташкилотлар ва муассасалар ҳамкорлигида жорий йилнинг 7-8 январь кунлари Самарқанд шаҳрида Республика “Мароқанд Ёшлар Форуми” ўтказилди.

-  “Ушбу Форумни ўтказишдан мақсад ёш кадрларини мақсадли тайёрлаш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ёшларнинг дилидаги мақсад ва ниятларидан xабардор бўлиш, уларни кўллаб-қувватлаш, давлат фуқаролик xизмати учун ёш мутаxассислар ва лидерларни тайёрлашга янгича ёндошиш, ёш авлодни давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирокини таъминлаш, республикадаги 18-30 ёшдаги фаол, ташаббускор, истиқболли ва иқтидорли ёшларни кўллаб-қувватлаш, ёшларда раҳбарлик, лидерлик, нотиқлик санъати ва маҳоратини шакллантириш, уларнинг тадбиркорлик ва инновацион лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этишга кўмаклашишдан иборат” – дейди O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзоси Обидхонов Махмудхон.

Республикамизнинг Тошкент шаҳар ва вилоят, Андижон, Наманган, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё, Жиззах ҳамда Самарқандлик ёшларни бирлаштирган ушбу форумда 2 кун мобайнида тажрибали спикерлар томонидан гуруҳларга бўлинган ҳолда олиб борилган семинар-тренингларда ёшлар “бизнес тренинглар”, “илмий мақолалар”, “сиёсий лидерлик”, “психология” ҳамда “шахсий бренд яратиш” бўйича ўз билим ва кўникмаларини оширди.

Шунингдек, 2 кун мобайнида ёшларга гўзал ва бетакрор Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига саёхатлар уюштирилди. Ёшларнинг тренинглардан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйинлари ҳам ташкил этилди.

Тадбир сўнгида форум ташкилотчилари томонидан иштирокчилари, ташкилотчилар ҳамда спикерлар O’zLiDePнинг эсдалик совғалари, сертификат ҳамда ташаккурномалар билан тақдирланди.

  • Кўрилди
    1130
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+