Тараққиёт стратегиясида маҳалланинг “фаол” моделини жорий этиш бўйича қандай устувор вазифалар белгиланмоқда?

10.01.2022, 16:05

Тараққиёт стратегиясида маҳалланинг “фаол” моделини жорий этиш бўйича қандай устувор вазифалар белгиланмоқда?

Янги Ўзбекистонда маҳалла тизимига катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса  давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори, ғамхўрлиги натижасида мамлакатимизда Маҳалла институти кейинги йилларда халқчил тизим сифатида такомиллаштирилиб, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардаги  фаоллиги  ва жамиятимиз ҳаётида  мустаҳкам  ўрин эгаллаб келмоқда. 

Кейинги  йилларда  аҳолининг дарду ва ташвишларини тинглаш, улар билан тизимли ишлаш борасида “маҳаллабай”, “фуқаробой” хонадонма-хонадон юриш, улар билан мулоқот қилиш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатида турган аҳоли билан тизимли ишлаш борасида  бир қатор самарали ишлар  амалга оширилди.  Айниқса,  2021 йил 3 декабрда қабул қилинган Президент Фармонига мувофиқ, маҳаллаларда иш олиб борувчи ҳоким ёрдамчисига катта ваколатлар ва мажбуриятлар  юкланган.  Мазкур  лавозимларнинг таъсис этилганлиги жойларда тадбиркорликни  ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, шу орқали янги иш ўринларини яратишда муҳим аҳамият касб этади.

Маҳалла тизимидаги ишларни янада кучайтириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг "Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги Фармони лойиҳасида ҳам ўз аксини топган. Президент фармони  лойиҳасида Тараққиёт стратегиясида 7 та устувор йўналишлар илгари сурилмоқда. Лойиҳада маҳалланинг “фаол” моделини жорий этиш ва жорий йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да бир қатор устувор вазифаларни амалга ошириш ҳам белгиланган. Жумладан, барча даражадаги раҳбарлар пастга тушиб, ўз йўналиши  бўйича  маҳаллалардаги  муаммоларни  ўрганиши ва уларга ечим топиши тартиби жорий этилиб, маҳалладаги ишларнинг аҳволи вазирлик, идора ва ҳокимликлар фаолиятини баҳолашнинг бош мезони сифатида белгиланмоқда. Маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ваколатлари кенгайтирилиб, ушбу мақсадда маҳалланинг алоҳида жамғармасини ташкил этиш амалиёти ва фуқаролар томонидан маҳалла раисига нисбатан ишончсизлик билдириш институти жорий этилиши белгиланган.

Мухтасар  қилиб айтганда, Фармоннинг қабул қилиниши натижасида келгуси йилларда 7 та устувор йўналишлар бўйича белгилаб берилган мақсад ва вазифалар, жумладан маҳалланинг “фаол” моделини жорий этиш борасида кўзда тутилган чора-тадбирлар мамлакатимиз равнақига ва аҳолининг фаровонлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Шарапат Ўтемисов,

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

аппарат раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси

Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси раҳбари

  • Кўрилди
    581
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+