Тараққиёт стратегияси: Ҳар бир таклиф ўзига хос аҳамиятга эга

11.01.2022, 15:58

Тараққиёт стратегияси: Ҳар бир таклиф ўзига хос аҳамиятга эга

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашида Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони  лойиҳаси  муҳокамасига  бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда тайёрланган мазкур ҳужжатнинг бош мақсади  -  “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаб олишдан иборатдир.

 Унга асосан, кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида “Инсон қадри учун” тамойилига асосан ишлаб чиқилган Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” ни тасдиқлаш кўзда тутилган.

Еттита устивор йўналишга асосланган Тараққиёт стратегияси ва уни жорий йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да  мамлакатимиздаги ҳар бир инсон ҳаётига бевосита таъсир қиладиган, нафақат бугунимиз ёки эртамиз, балки яқин келажагимизни белгилашда катта ўрин тутадиган мақсад ва вазифалар борки, улар кўпчилик билан кенгашишни ва шу аснода бошлаётган ишларимизга пухта замин тайёрлашни талаб қилади. Давра суҳбати давомида иштирокчилар томонидан бир қатор таклифлар ҳам билдириб ўтилди.

- Маълумки, тараққиёт стратегияси беш босқичда, юртимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда амалга оширилади. Жорий йил Президентимиз томонидан “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилинди, - дейди партия вилоят кенгаши Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири Холмат Тўраев. – Билдирилган ҳар бир асосли таклиф ўзига хос аҳамиятга эга. Бугунги давра суҳбатида маҳалланинг алоҳида жамғармасини ташкил этиш, уни мониторинг қилиш, шунингдек, депутатлик сўровларини онлайн жўнатиш платформасини яратиш ва шу каби таклифларни ўртага ташладик.

Лойиҳага киритилган кўплаб мақсад ва вазифалар партиямизнинг Сайловолди платформасида илгари сурилган ғояларга ҳамоҳанг эканлиги эътиборга молик. Шу сабаб, ушбу лойиҳанинг тарғиботини кучайтириш, унда илгари сурилган мақсад ва вазифалар кўламини кенг жамоатчиликка етказишда депутатларимиз ва партия фаолларимизнинг ўрнини куйчайтириш лозим.

Умуман олганда мазкур лойиҳа муҳокамасида кенг жамоатчилик иштироки, уларнинг фикр-мулоаҳазари ва таклифлари ўта зарур ҳисобланади.

    O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши  

жамоатчилик билан алоқалар ва

             мафкуравий ишлар бўлими

  • Кўрилди
    299
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+