Оқдарёлик фаол ёшлар Тараққиёт стратегияси лойиҳасига таклифлар беришди

11.01.2022, 16:22

Оқдарёлик фаол ёшлар Тараққиёт стратегияси лойиҳасига таклифлар беришди

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан оқдарёлик фаол ёшлар билан амалий мулоқоти ташкил этилди.

Ушбу мулоқотдда “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаолиятини янада жонлантириш, гуруҳ аъзолари таркибига шижоатли, янгича фикрлайдиган, ташаббускор ёшларни жалб этиш, партиянинг ёшлар йўналишидаги амалий тадбирлари ва лойиҳаларини туманда самарали ташкил этиш, шунингдек ёшларнинг депутатлар билан яқин ҳамкорлигини кучайтириш борасидаги қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбирда кенг жамоатчилик муҳокамасига давлатимиз раҳбарининг сайловолди дастурига мувофиқ “Инсон қадри учун” тамойилига асосан ишлаб чиқилган, еттита устувор йўналишдан иборат Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” лойиҳаси муҳокамага қўйилганлиги айтиб ўтилди.

Оқдарёлик фаол ёшлар 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг янги лойиҳасида белгиланган Китобхонликни кенг оммалаштириш ва “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясини рўёбга чиқариш ҳамда Ўзбекистон тарихини ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантириш,  “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепциясини Фармон лойиҳасида қўллаб-қувватланаётганлиги эътироф этилди ва ўз таклиф мулоҳазаларини ўртоқлашишди.

Қодир Шойимов,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    215
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+