Фармон лойиҳаси муҳокамасида партия қуйи бўғинлари ҳам фаол иштирок этмоқда

11.01.2022, 16:24

Фармон лойиҳаси муҳокамасида партия қуйи бўғинлари ҳам фаол иштирок этмоқда

Барча ташкилотларда бўлгани каби O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши қуйи бўғинларида ҳам Президентимизнинг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони лойиҳаси юзасидан давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, шундай давра суҳбатларидан бири туман халқ таълими бўлими қошидаги партия бошланғич ташкилотида ташкил этилди.

Ҳозирги кунда 500 дан ортиқ партия аъзолирини бирлаштирган бу бўғинда фаол педагоглар, олий тоифали устоз мураббийлар фаолият юритишади.

“Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асосларини яратиб беришга қаратилган, - дейди O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши раиси З.Авазов

Фармон лойиҳасида Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш йўналишида 55 та чора-тадбир белгилан бўлиб, унга кўра мактабгача таълимнинг қамров даражасини 67 фоиздан 80 фоизга етказиш, нодавлат боғчаларга ва мактабларга фарзандини юбораётган ота-оналарнинг 3 млн сўмгача тўловларини даромад солиғидан озод этилиши ҳамда мактабларни ривожлантириш миллий дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш ҳамда дарсликларни янгилаш учун Давлат бюджетидан 605 млрд сўм ажратилиши  кўзда тутилгани қўйилган мақсадга эришишда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбир якунида фаол аъзоларимиз лойиҳани қўллаб-қувватлаган ҳолда,  электорат манфаатларини инобатга олиб, муҳокамаларда таклифлар билдириб ўтишди.

Камола Ахмеджанова,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

БПТ лар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    254
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+