Сайхунободда БПТлар сони яна биттага кўпайди

11.01.2022, 16:25

Сайхунободда БПТлар сони яна биттага кўпайди

Партиянинг мақсад ва вазифалари билан қизиқиш бошқа, ҳавас қилиш бошқа. Бироқ маслакдошлар билан бир сафда туришнинг  завқи бўлакча. Албатта, шу ўринда туман ва шаҳар Кенгашларининг партияга янги аъзоларни қабул қилиш борасидаги тарғибот ва ташвиқотларининг самараси ҳам партиядошлар сафининг ҳажмида кўринади.

O’zLiDeP Сайхунобод туман Кенгашининг аҳоли ўртасида тадбирларни ташкиллаштиришда фаоллигини тан олиш керак. Айниқса, Кенгашнинг аппарат раҳбари Абдужаббор Эрназаров кўпнинг бошини бириктиришга ва ҳар бир тадбирни халқчил, таъсирли ўтказишда яхши тажрибага эга. Партия тадбирларини байрамона ташкиллаштиришда туман маданият бўлими ходимлари иштирок этишарди. Қарийиб икки йилдан буёнги ҳамкорлик ҳамфикрликка ҳам асос солди. 

Туман Маданият бўлими мудири С.Мансуровнинг ташаббуси ҳар икки тарафнинг мақсадини янада мустаҳкамлади.

-Барча ходимларимиз партияга аъзо бўлишга қарор қилишди. Биргаликда янада фаол бўлишга аҳд қилдик, -деди С.Мансуров.

O’zLiDeP Сайхунобод туман Кенгашининг бу галги йиғилиши янги “Маданият” бошланғич партия ташкилотининг аъзоларига партиянинг аъзолик билетларини топширишга бағишланди.

    OʼzLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    251
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+