Ватанга хизмат – олий саодат

12.01.2022, 12:23

Ватанга хизмат – олий саодат

Юртимизда Ватан ҳимоясидек шарафли шу билан бирга муқаддас ишга ўзини бахшида этган ҳарбийларимиз ардоқланиб, ҳар йили 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни катта байрам ва шодиёна билан ўтказилади.

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ушбу қутлуғ айём том маънодаги умумхалқ байрамига, азалдан халқимизга хос бўлган ватанпарварлик, мардлик ва жасурлик каби юксак фазилатлар тимсолига айланиб бормоқда.

O’zLiDeP Зангиота туман Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли 71186-сонли ҳарбий қисмда мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватанга хизмат – олий саодат” мавзусида тантанали тадбир ташкил этилди.

Тадбирда маҳаллий Кенгашдаги партия депутатлари, ҳарбий қисмнинг офицер, сержант ва оддий аскарлардан иборат шахсий таркиб вакиллари иштирок этишди.

O’zLiDeP Зангиота туман Кенгаши аппарат раҳбари Даврон Тулянов, маҳаллий Кенгашдаги партия депутати Илҳом Икромовлар сўзга чиқишиб, тадбир қатнашчиларини сана муносабати билан муборакбод этишди.

Сўзга чиққанлар O’zLiDeP масъулиятли касб эгаларининг Ватан олдидаги хизматларини юқори баҳолаб, уларни эътироф этишини таъкидлашди.

Тадбир якунида ҳарбий қисмда намунали хизмат фаолиятини олиб бораётган бир қатор хизматчиларга партия туман Кенгашининг эсдалик саовғалари тақдим этилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

Жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    572
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+