"Ҳаракатлар стратегиясидан - Тараққиёт стратегияси сари"

12.01.2022, 12:32

O’zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони лойиҳасига бағишланган муҳокама йиғилиши ташкил этилди.

Семинар-тренинг тарзда ўтказилган муҳокамада тараққиёт стратегиясида 7 та устувор йўналишлар бандма-банд батафсил ёритиб берилди. Айниқса Фармон лойиҳасида келтириб ўтилган 3-бандида кредит миқдорининг 75 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан ортиқ бўлмаган тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик бериш амалиётини янада кенгайтирилиши партиямиз элокторати бўлган хусусий сектор вакилларига янада имкониятлар эшигини очилишига асос бўлади.

Ўқувда иштирок этган  партия фаоллари мазкур Фармон лойиҳаси юзасидан  таклиф ва мулоҳазаларни билдирдилар. Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган барча мақсад ва вазифалар, кўзда тутилган чора-тадбирлар мамлакатимиз равнақига ва инсон қадрини улуғлашга хизмат қилади. Ўқув сўнгида вилоятнинг туман ва шаҳар Кенгашларида, депутатлик гуруҳларида, қуйи бўғинларда ташриф буюриши, Фармон лойиҳаси муҳокамаси юзасидан фаоллардан  таклиф ва фикрлар олиниши белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    462
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+