Депутат пайариқлик ёшлардан тараққиёт стратегияси лойиҳасига таклифлар олди
12.01.2022, 12:37

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Пайариқ туманида депутат ва фаол ёшларнинг амалий мулоқоти ташкил этилди.
Партиянинг вилоят ва Пайариқ туман Кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда тумандаги фаол ёшлар иштирок этган ушбу тадбирда партиянинг ёшлар билан ишлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар, хусусан “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаолиятини янада жонлантириш, гуруҳ аъзолари таркибига шижоатли, янгича фикрлайдиган, ташаббускор ёшларни жалб этиш, партиянинг ёшлар йўналишидаги амалий тадбирлари ва лойиҳаларини туманда самарали ташкил этиш, шунингдек ёшларнинг депутатлар билан яқин ҳамкорлигини кучайтириш борасидаги қатор масалалар муҳокама қилинди.
Мулоқотда “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари ва туман Кенгаши депутатларининг ҳамкорликдаги фаолиятини кучайтириш борасида қатор таклифлар билдирилди. Хусасан, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатларига ёшлар қаноти аъзоларини бириктириш орқали уларнинг янада сиёсий фаоллигини ошириш, алоҳида фаоллик кўрсатган ёшларни партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига олиш, келгуси депутатлик сайловларида депутатликка номзод сифатида кўрсатиш таклифлари билдирилди.
Шунингдек, тадбирда 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг янги лойиҳаси ёшлар ўртасида кенг муҳокама қилинди.
Айниқса, Маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш йўналишида қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган чора-тадбирларга кенг эътибор қаратилди.
Тадбир якунида O’zLiDeP Пайариқ туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи раҳбарлигига партия фаоли Тошбеков Ислом Салайдинович сайланди.
Қодир Шойимов,
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
“Конституциявий ислоҳотларда ёшларнинг ўрни” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди
24.06.2022, 17:06
-
Ёшларнинг ҳуқуқ ва бурчларини конституциявий даражада акс эттириш лозим
20.06.2022, 18:09
-
Тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган 35 нафар гурланлик ёшлар йирик ишлаб чиқариш корхоналар фаолияти билан танишди
20.06.2022, 16:33
-
Конституциямизни такомиллаштириш борасида жиззахлик талаба ёшларнинг ҳам ўз таклифлари бор
15.06.2022, 13:16
-
Конституцияни такомиллаштириш жараёнида ёшларнинг иштироки ва таклифлари муҳимдир
10.06.2022, 14:47
Фикрингизни қолдиринг