Тараққиёт стратегияси: келгуси беш йилликда аёллар орасидаги ишсизлик даражаси 2 марта камайтирилади

12.01.2022, 12:40

Тараққиёт стратегияси: келгуси беш йилликда аёллар орасидаги ишсизлик даражаси 2 марта камайтирилади

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида Президентимизнинг “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокамаси юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда етти йўналишдан иборат Тараққиёт стратегиясининг барча йўналишлари аҳоли фаровонлиги, инсон қадрини улуғлаш ғояси мужассам эканлиги алоҳида таъкидланиб, Тараққиёт стратегиясида келгуси беш йилликдаги барча соҳаларни янги босқичга олиб чиқиш, хусусан, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, ташқи сиёсат борасида қатор янги марраларни забт этиш кўзда тутилганлиги қайд этилди.

Тараққиёт стратегияси лойиҳасида аёллар орасидаги ишсизлик даражасини 2 марта камайтириш, 700 мингдан зиёд ишсиз хотин-қизларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тулилмоқда.

Шунингдек, тадбир давомида “Аёллар дафтари” бўйича маҳалалардаги кам таъминланган оилалар, хотин-қизлар билан ишлашнинг ахволи юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди ва Тараққиёт стратегияси лойиҳасига O'zLiDeP йўналиши ва ғояларидан келиб чиқиб, аввало аҳоли ва партия электорати манфаатларига хизмат қиладиган бир қатор таклифлар билдирилди.

  • Кўрилди
    557
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+