Янги имкониятлар сари

12.01.2022, 12:45

Янги имкониятлар сари

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган янги Ўзбекистон ғоясини  юртдошларимиз алоҳида мамнуният билан кутиб олдилар. Ушбу ҳаётбахш ғоя бухоролик ЎзЛиДеП фаоллари томонидан ҳам  кенг қўллаб –қувватланмоқда.

Бугунги кунда айниқса Президентимизнинг умумхалқ  муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган   тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси ҳам ҳеч шубҳасиз маслакдошларимиз диққат марказида турибди.

Ушбу лойиҳада “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси   сари” тамойили асосида халқимиз фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш   ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг  устувор йўналишлари  белгилаб берилган бўлиб, бу турган гапки, режадаги улуғвор вазифалардан амалий ишларга  киришиш имконини беради. Айниқса маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари” ва уларда яшовчи аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, уларда истиқомат қилиб фаолият юритувчи   аҳолини давлат томонидан қўллаб - қувватлаш тизими самарадорлигини ошириш зарурлигига урғу берилганлиги барчамизни мамнун этди. Фармон лойиҳасидаги маҳаллалар фаолияти  билан  боғлиқ яна бир муҳим жиҳат ҳам бизни бефарқ қолдиргани йўқ. Гап шундаки, эндиликда МФЙ лардаги   ижтимоий–иқтисодий муаммоларни ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ваколатлари кенгайтирилиб, шу мақсадда маҳалланинг  алоҳида жамғармасини ташкил этиш амалиёти жорий этиладиган бўлди.

Юртдошларимиз турли соҳа вакиллари, зиёлилар ва талаба-ёшлар томонидан ўқиб–ўрганилаётган ва тегишли таклиф ва фикр–мулоҳазалар билан тўлдирилган ҳолда ва амалдаги қонунлар асосида қабул қилинадиган    Президент  Фармони ва унинг жойлардаги изчил ижроси янги  тараққиёт, янги марралар, янги имкониятлар сари дадил юз бурган халқимиз манфаатларига хизмат қилиши ва тўла мос келиши билан аҳамиятлидир.

   Малика Ишходжаева,

Бухоро шаҳридаги “Кўкалдош” МФЙ раиси,

O'zLiDeP фаоли, БПТ етакчиси.

  • Кўрилди
    255
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Икроиов Азизжон Хасанович2022-01-27 21:12:28

Менга 3 йилдан буён дакуминт тахлаб топшираяпман уй чикмаяпти Ётокхонада яшаяпман нима килсам булади Хокимиятга борсам бал рукач килаяпди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+