Фармон лойиҳаси қуйи бўғинларда ҳам муҳокама қилинмоқда

13.01.2022, 11:21

Фармон лойиҳаси қуйи бўғинларда ҳам муҳокама қилинмоқда

Бугунги кунда партиянинг бошланғич ташкилотлари аҳоли муаммоларини ўрганиш, партия электорати бўлган тадбиркорларнинг мурожаатларини партия депутатлик гуруҳлари орқали ижобий ечим топишда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинаётган Фармон, Қарор, фармойишлар тарғиботига қаратилган турли давра суҳбатлари ҳамда партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилишда катта ташаббус кўрсатмоқда.

Жумладан, O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан  Избоскан туманида жойлашган Андижон вилоят ФТИЗИАТРИЯ клиник шифохонаси қошидаги партиянинг қуйи бўғинида “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокамаси юзасидан дара суҳбати ташкил қилинди.

Унда партия вилоят Кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, БПТ раислари иштирок этдилар.

–Фармон лойиҳаси юртдошларимиз томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланиб, ҳар биримизни фаолликка, жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилишга ундаши табиий, – дейди O‘zLiDeР Избоскан туман Кенгаши раиси Элёрбек Нурматов. – Мазкур фармонда халқимизга муносиб ҳаёт барпо этиш йўлидаги эзгу ташаббуслар барчамизга янги ғоялар берди, десам муболаға бўлмайди. Зеро, унда илгари сурилган еттита йўналишдаги ғоялар юртимизни янада ривожлантириш ва инсон қадрини улуғлашга  қаратилган.

Тадбирда тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда партиянинг энг қуйи бўғини фаол ва ташаббускор бўлиши кераклиги таъкидланди. 

Хасанбой Тилаволдиев,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари 

  • Кўрилди
    232
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+