Зарафшонда ҳарбийлар билан ватанпарварликка оид тадбир ўтказилди

13.01.2022, 11:24

Зарафшонда ҳарбийлар билан ватанпарварликка оид тадбир ўтказилди

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни. Шунингдек, бу кун жасорат ва мардлик байрамидир. Мамлакатимизда нишонланиши арафасида турган ушбу байрам куни олдидан ҳудудларда турли тадбирлар амалга оширилимоқда.

Жумладан, Зарафшон шаҳрида ҳам ҳарбийлар билан ватанпарварликка оид тадбир ташкил этилди. Тадбирда Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати, O'zLiDeP Зарафшон шаҳар Кенгаши раиси З.Ҳотамова ҳамда Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати О.Темировлар иштирок этишиб, юрт посбонларига халқнинг улуғ ҳурмати ва ифтихори борлигини билдиришди.

Шунингдек, тадбирда ИИВ Қоровул қисмлари 7532-сонли ҳарбий қисм командири С.Эшназаров сўзга чиқиб, ватан ҳимоясига бел боғлаш катта масьулият билан бирга юксак ишонч эканлиги ва мард инсонларгина ана шу ишончни оқлашлари ҳақида гапириб ўтди.

-Бугунги тадбиримизнинг номи ҳам “Мардлар қўриқлайди ватанни”, деб номланди. Дарҳақиқат, ватанни ҳимоя қилмоқ, уни қўриқламоқ учун мардонаворлик керак инсонга, - деди С.Эшназаров ўз сўзида.

Ҳарбий қисмлар зобитлари ва командирлар иштирокида ўтган байрамолди маънавий-маърифий тадбир самимий қутловлар билан кўтаринки кайфиятда якун топди.

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    487
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+