Тараққиёт стратегияси – қашқадарёлик депутатлар нигоҳида

13.01.2022, 11:26

Тараққиёт стратегияси – қашқадарёлик депутатлар нигоҳида

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Қарши шаҳрида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисидаги” Фармони лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатини партиянинг вилоят Кенгаши раиснинг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Арзиқул Шеров очар экан,  Президентимиз томонидан олға сурилаётган кейинги беш йилликка мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида таълим, фан, маданият, санъат, саноат ишлаб чиқариш, иқтисодиёт, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда муайян ютуқларга эриши, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш борасида улкан ютқуларни қўлга киритиш мўлжалланганлиги қайд этди.

Тадбирда “Ҳудудларни мутоносиб ривожлантириш – мамлакатимиз таараққиётининг гарови” мавзусида  O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши раисининг Мафкуравий масалалар бўйича ўринбосари Тоҳир Қурбонов, “Янги Ўзбекистон стратегияси – мамлакат тараққиёти кафолоти” мавзусида партия вилоят Кенгаши Жамоатчилик билан алоқалар ва мафкуравий тарғибот бўлими бошлиғи Фахриддин Бозоров маърузаси тингланди.

Шунингдек, депутатлар ва партяи фаоллари Фармон лойиҳаси юзасидан ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

  O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    477
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+