Ватанни улуғлаш олий қадрият

13.01.2022, 11:27

Ватанни улуғлаш олий қадрият

14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан O’zLiDeP Кегейли туман Кенгаши томонидан  туманидаги   “Ватанпарвар” бошланғич партия ташкилотида “Ватанни улуғлаш олий қадрият” мавзусида маънавий-маърифий байрам тадбири ташкил қилинди.   

Унда сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари  ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами билан  табриклаб, давлатимиз томонидан Миллий армиямизга қаратилаётган эътибор, мамлакатимиз барқарорлиги ва хавфсизлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишда, Она ватанимизнинг тинчлиги, халқимизнинг фаровон турмуш кечиришида  миллий армиямизнинг тутган ўрни катта эканлигини қайд этишди.   

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони лойиҳасининг аҳамиятини ҳам тушунтириб ўтилди.  Мазкур Фармон лойиҳаси етти устувор йўналишдан иборат бўлиб,  Тараққиёт стратегиясининг барча йўналишлари аҳоли фаровонлиги, инсон қадрини улуғлаш ғояси мужассам эканлиги, Тараққиёт стратегиясида келгуси беш йилликдаги барча соҳаларни янги босқичга олиб чиқиш, хусусан, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, ташқи сиёсат борасида қатор янги марраларни забт этиш кўзда тутилгани қайд этилди.  

Шунингдек Кегейли тумани Мудофаа бўлимида мамлакатимиз тинчлиги  ва  халқ фаровонлиги йулида хизмат қилиб келаётган  шифокор аёл Реймбаева Злиха Аманбай қизи Ташаккурнома билан тақдирланди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    384
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+