“Мард аскар - ёшларга намуна” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

13.01.2022, 14:37

“Мард аскар - ёшларга намуна” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Халқ депутатлари Томди туман Кенгаши депутати А.Доспанбетова тумандаги Ўзбекистон Қуролли кучларининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Мард аскар - ёшларга намуна!” мавзусида давра суҳбати ташкил қилди.

Тумандаги 5-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган  мазкур тадбир “халқ ва армия бир тану бир жондир!” шиори остида ўтказилди.

Тадбир ҳарбий қисм мутасаддиларининг ёшлар билан учрашуви шаклида, ўзаро самимий мулоқот тарзида давом этди.

Ёшлар ҳарбий ватанпарварликка оид муносабатларини билдириш юрт ҳимоясида бўлиш ҳар бир йигит–қиз учун шараф эканлигинини ва бугунги кун ёшлари бу туйғуни юрак-юракларидан ҳис қилишини айтишди.

Шунинг баробарида ёш авлод вакиллари байрам муносабати билан ҳарбий қисмларнинг фидойи командирларига ўзларининг ўзларининг дил изҳорларини билдиришди, ватан ҳимоячилари куни билан табриклашди.

- Ватанпарварлик нафақат ҳарбийларга, балки шу тупроқда униб-ўсган  барчага бирдай тааллуқли. Одам ўз уйини ўзи муҳофаза қилиши керак. Худди шундай ўз ватанимиз ҳимоясида ҳам ўзимиз турамиз. Шунинг учун ёшларга бу туйғуни сингдириб боришимиз, уларни  юртга садоқат руҳида тарбиялашимиз шарт. Бугунги тадбиримиз ҳам ана шу мақсадга йўналтирилди, - дейди депутат А.Доспанбетова.

Тадбир ниҳоясида ёшлар Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Музаффар ватан -  мунаввар олам” номи остида суратлар тақдимотини ҳам ташкил этишди.

Шунингдек, ватан посбонларига бағишланган мусиқий чиқишлар табирда иштирок этган ҳарбийлар учун муносиб совға бўлди.

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    536
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+