Мардлар қўриқлайди Ватанни

13.01.2022, 11:30

Мардлар қўриқлайди Ватанни

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” бўлими ва Нукус шаҳар Кенгаши билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари Нукус батальонида Ўзбекистон Республикаси  Қуролли кучлари ташкил қилинганига 30 йил тўлиши ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан тадбир ташкил қилинди. 

Тадбирда  сўз олганлар барча мард ўғлонларимизни Ўзбекистон  Республикаси  Қуролли кучлари ташкил қилинганига 30 йил тўлиши ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни байрами билан чин дилдан табриклади. Бундан ташқари Президентимизнинг “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган  тараққиёт стратегияси  тўғрисида”ги  Фармони  лойиҳаси ҳам атрофлича муҳокама қилинди. 7 та йўналишдан иборат Тараққиёт стратегиясида инсон қадрини янада улуғлаш, аҳоли фаравонлигини юксалтириш ғояси мужассам эканлиги тадбирда алоҳида қайд қилинди.  

Тадбир давомида  мамлакатимизда   миллий армиямизни янада ислоҳ  этишга қаратилаётган эътибор,  юртимизда  ҳарбий соҳада  олиб борилаётган ислоҳотлар, Ватан ҳимояси йўлида ҳарбийларимизнинг ҳам фидокорона хизматлари бор эканлигини  алоҳида эътироф этилди.  

Тадбирда  72-61 ҳарбий қисмнинг ватан ҳимоячиларига мамлакатимиз  тинчлиги, халқ  фаровонлиги йулида хизмат қилиб келаётганлиги учун партиянинг Ташаккурномаси топширилди.  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    484
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+