OʻzLiDeP PRESS KLUBI: Инсон қадри, амалий натижадорлик – Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг бош мақсади

13.01.2022, 11:31

OʻzLiDeP PRESS KLUBI: Инсон қадри, амалий натижадорлик – Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг бош мақсади

“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессиясида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони лойиҳаси, стратегияни 2022 йилда амалга ошириш бўйича жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “йўл харитаси” бандлари муҳокама қилинди.

Пресс-клубда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони лойиҳаси юзасидан билдирилаётган таклифлар муҳокама қилиниши билан бирга, унда акс этган барча масалаларнинг мазмун-моҳияти жамоатчиликка кенг қамровли тушунтирилди.

Шу билан бирга, Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да ҳудудларда ўтказилган сайловолди учрашувлар давомида билдирилган барча ғояларнинг ўрин олганлиги, ҳар бир масаланинг амалга ошириш механизми ва молиявий манбалари аниқ белгиланганлиги қайд этилди.

Депутатлар томонидан ҳудудларда “Маҳаллабай” ва “Хонадонбай” ишлаш тизимини такомиллаштириш, ижро органлари фаолиятини натижадорлигини таъминлаш юзасидан ўзаро интеграциялаш, тезкор вертикал ишлаш тизимини яратиш юзасидан таклифлар берилди.

Бундан ташқари, миллий иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли сифатли ва арзон уй-жой билан таъминлаш, энергетика соҳасида натижадорликка эришиш масалаларида ҳам турли таклифлар билдирилди.

Иштирокчилар томонидан республика даражасида ишлаб чиқилган йўл харитани ҳудудий ҳокимликлар томонидан ҳам ана шундай пухта ишлаб чиққан ҳолда жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш бўйича ҳам таклифлар илгари сурилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони имзолангандан сўнг вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда депутатлар ўзаро ҳамкорликда жамоатчилик назоратини ўрнатишга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    505
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+