“Ватанимга таянчман” шиори остида тадбир ўтказилди

13.01.2022, 11:44

“Ватанимга таянчман” шиори остида тадбир ўтказилди

Шу кунларда юртимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш учун қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Ўзбекистон бугунги кунда профессионал тайёргарликка эга бўлган, яхши таъминланган, Ватанимиз ва халқимизга садоқатли, мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли вазифаларни самарали адо этиш, фуқароларимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армиясига эга бўлди. Сўнгги беш йилда мамлакатимизда қўлга киритилган ютуқ ва марраларнинг асоси, энг катта бойлигимиз – юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик, миллатлараро тотувликдир. Шу боис, ҳарбийларни тинчлик ва осойишталик посбонлари сифатида эъзозлаймиз. 14 январ – Ватан ҳимоячилари кунини бутун халқимиз байрам қилади.

Шу муносабат билан, O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ҳамда Тошкент шаҳар Мудофаа ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда “Ватанимга таянчман” шиори остида “Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш - энг муҳим вазифа” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Тўлқин Каримов барча иштирокчилар ушбу сана билан табриклади.

 Дарҳақиқат, мустақил тараққиётимизнинг ўтган давр мобайнида ҳаётга татбиқ этилган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли мамлакатимиз хавфсизлиги ҳамда барқарорлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга, аҳолининг тинч ва осуда ҳаётига қарши қаратилган ҳар қандай тажовуз ва ғаразли уринишларнинг олдини олишга қодир бўлган, ихчам, ҳар томонлама яхши таъминланган, жанговар қобилият ҳамда тайёргарликка эга миллий армиямиз шакллантирилди. Булар натижасида бугунги кунда Қуролли Кучларимизни ташкил этиш ва бошқаришнинг мутлақо янги тизими вужудга келди. Aрмия сафларида Ватан учун хизмат қилиш ҳар бир ёш йигитнинг қалб амрига, ғуруру ифтихорига айланди.

         O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

“Ёшлар қаноти”

  • Кўрилди
    312
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+