Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари музейида давра суҳбати ўтказилди

13.01.2022, 14:37

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари музейида давра суҳбати ўтказилди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палтасидаги фракцияси ҳамда тегишли ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 30 йиллиги муносабати билан “Мамлакатиздаги тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари музейида бўлиб ўтган тадбирда Президентимизнинг  “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони лойиҳасида барча соҳалар қатори мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб боришга қаратилган кенг кўламли мақсад ва вазифалар белгиланлиги алоҳида эътироф этилди.

Хусусан, мамлакатнинг халқаро муносабатлардаги тенг ҳуқуқли субъект сифатидаги ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Бу борада ҳамкор мамлакатлар билан ҳамда халқаро ташкилотлар доирасида минтақавий ва глобал масалалар бўйича мувозанатли, доимий мулоқот олиб бориш, улар билан икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказиш, сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда ҳамда турли даражадаги маслаҳатлашувларни ташкил этиш, йирик тадбирларда минтақавий ва халқаро масалалар бўйича Ўзбекистон позицияси ҳамда умумжаҳон миқёсидаги ташаббусларини илгари суриш мақсади қўйилмоқда.

Яна бир муҳим вазифалардан бири Марказий Осиёда хавфсизлик, савдо-иқтисодий, сув, энергетика, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги яқин ҳамкорликни сифат жиҳатидан юқори босқичга олиб чиқишдир. Шунингдек, фармонда давлатнинг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларнинг жанговар шайлигини, унинг имкониятлари ва қобилиятини кучайтириш каби муҳим вазифалар белгиланган.

Тадбирда сўз олганлар сўнги йилларда Қуролли Кучларимизнинг жангавор шайлигини ошириш, уларнинг моддий-техник базасини янгилаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини ҳар томонлама кучайтириш, ёшларни ватанпарлик руҳида тарбиялаш борасида салмоқли ишлар олиб борилаётганлиги эътироф этилди.  

Тадбир доирасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси номидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари фидойиларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Қуролли кучлар сафида хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчиларга партиянинг ташаккурномаси топширилди.

  • Кўрилди
    617
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+