Қаҳрамонларнинг ёди асло унутилмайди

14.01.2022, 10:07

Қаҳрамонларнинг ёди асло унутилмайди

Мамлакатимиз тинчлиги ва озодлиги йўлида курашганларнинг ёди, хотираси ҳеч қачон унутилмайди. Зеро, хизмат вақтида вафот этган юртдошларимизнинг сўнмас хотираларини ёд этиб, уларнинг руҳи покларига ҳурмат бажо келтириш — биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан O'zLiDeP Тойлоқ тумани Кенгаши тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда турли маданий-маърифий, хотира тадбирлари ташкил этмоқда.

O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши қошида ташкил этилган Фахрийлар Кенгаши фаоллари ана шундай эзгу тадбирлардан бирига бош бўлди.

Туман мудофаа бўлими, O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши, туман Нуроний жамоатчилик Кенгаши билан ҳамкорликда, хизмат пайтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган туманнинг жасур ўғлонлари сержант Акмал Мирзааҳмедов ҳамда оддий аскар Фаёз Мансуровларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олишди. Тадбирда иштирок этган вилоят марказий ҳарбий округ ҳарбий қисм командири, майор О. Қосимов Мудофаа Вазирлиги томонидан берилган "Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганининг 30 йиллиги” кўкрак-нишони ҳамда 2 миллион сўм пул мукофоти, шунингдек, туман ҳокимининг қимматбаҳо совғаларини марҳумларнинг ота-оналарига топширди.

Жахонгир Хўжамкулов,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    302
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+